Валюталар курси:
    usd/kzt 467.99 eur/kzt 488.82

    rub/kzt 7.7 cny/kzt 65.06
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

АҚШ Эроннинг нефть экспортига янги санкциялар киритди

30 Сентябрь, 20:48

ТЕHRAN.Кazinform - Америка Қўшма Штатлари нефть-кимё ва нефть савдосига алоқадорликда гумон қилинган Эрон компанияларига, жумладан, Хитойда жойлашган айрим компанияларга нисбатан санкциялар жорий қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири IRNAга таяниб.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Эронга нефть ва нефть кимёси экспортини «қаттиқ чеклаш» мақсадида уларни «мунтазам асосда» жорий этишга ваъда бериб, Эронга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди.

Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Хитойнинг икки компанияси – Zhonggu Storage and Transportation Co LTD. ва WS Shipping Co.Ltdга нисбатан Эрон нефти ва нефт-кимё маҳсулотларини сотиш орқали санкциялардан қочишга уринишларига барҳам бериш учун санкциялар жорий этганини айтди.

Блинкен биринчи компанияни Эрон нефти учун тижорат хом нефть сақлаш омборини бошқаришда, иккинчисини эса Эрон нефть маҳсулотларини олиб кетувчи кемани бошқаришда айблади.

АҚШ молия вазирлиги, шунингдек, Жанубий ва Шарқий Осиёдаги истеъмолчиларга юзлаб миллион долларлик Эрон нефть-кимёси ва нефтини сотиш билан шуғулланувчи компаниялар тармоғига ҳам санкциялар киритди.

«Тадбирлар Эрон брокерлари ва Бирлашган Араб Амирликлари, Гонконг ва Ҳиндистондаги ширкатларни нишонга олди», — дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.

Вашингтон Теҳрон билан ядровий келишувни қайта тиклаш истиқболлари пасайгани сабабли Эрон нефть-кимёси маҳсулотлари экспорти билан боғлиқ хорижий компанияларни нишонга олмоқда, деб хабар беради Reyters.

Шундай қилиб, расман Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР) деб номланувчи Эрон билан ядровий келишув бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учради. Кўп сонли билвосита музокаралардан сўнг Вашингтон ва Теҳрон келишувни тиклай олмаганликда айблашди.

«Ерон ҚКҚҲРни тўлиқ амалга оширишга ўзаро қайтишдан бош тортар экан, АҚШ Эрон нефти ва нефть-кимё маҳсулотларини сотишга қарши санкцияларни жорий этишда давом этади», - деди АҚШ молия вазирининг терроризмга қарши кураш ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Брайан Нельсон.

Санкциялар АҚШдаги зарар кўрган компанияларнинг активларини музлатиб қўяди ва Америка фуқароларига улар билан бизнес юритишни тақиқлайди, деб хабар беради АlJazeera.

«Эрондан нефть ва нефть-кимё маҳсулотлари экспортини кескин чеклаш мақсадида ушбу мажбурлов чоралари мунтазам равишда давом этади», - деди Блинкен.

Бундай савдо ва транзакцияларга алоқадор ҳар бир киши, агар АҚШ санкцияларидан қочмоқчи бўлса, бундай фаолиятни дарҳол тўхтатиши керак, деди у.

Фото: ru.irnа.ir

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар