АҚШ элчиси Янги йил табригини қозоқ тилида йўллади

Фото:
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Янги йил байрами муносабати билан қозоқ тилида видеотабрик йўллади, деб хабар беради Kazinform.
«Азиз дўстлар, Қозоғистонда илк бор Янги йилни сизлар билан кутиб олишдан хурсандман. Бу йил барчамиз учун осон бўлмади. Лекин бизда келгуси йилга катта ишонч бор. Келгуси йил сиз ўйлагандек бахтли онларга бой бўлсин»

, — деди элчи қозоқ тилида.

АҚШ делегацияси номидан барчангизга янги йилда соғлик, фаровонлик ва тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Эслатиб ўтамиз, Дэниел Н. Розенблюм жорий йилнинг август ойида АҚШ Сенати қарори билан Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тасдиқланган эди.


Сўнгги хабарлар