АҚШ эксперти: Қозоғистон ўз мақсадларига эришиш йўлида муҳим қадамлар қўймоқда

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда бу йилги сайловлар очиқ ўтди. Бу ҳақда «ҚСЗИ GPS» эксперт форуми йиғилишида New Lines Стратегия ва сиёсат институтининг (АҚШ) таҳлил бўлими директори Камран Бохари маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Бу сайлов ҳақиқатан ҳам Қозоғистоннинг постсовет давлатидан янги шаклга ўтишининг жуда муҳим босқичидир. Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан тайёрланган қадамлар доирасида мамлакатни ўзгартириш бўйича маълум «йўл харитаси» ишлаб чиқилган. Албатта, уни амалга ошириш учун бироз вақт керак бўлади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, мутлақо янги номзодлар, ўз ролини ўйнаган ва мамлакат сиёсий майдонида ўз ўрнини эгаллаган партиялар хизмат қилади»

, — деди Камран Бохари.

Эксперт Қозоғистонда бу йилги сайловлар очиқ ўтганини таъкидлади.

«20 ноябр куни 10 та сайлов участкасида бўлдим, ҳеч қандай тўсиқ ва қийинчилик аниқланмади. Овоз бериш учун келган одамлар нима қилишини биларди ва овоз бериш тартибидан хабардор бўлди»

, - деди у.

Шу муносабат билан К.Бохари айрим сайловчилар билан фикр алмашганини, уларнинг аксарияти сайловда овоз бериш орқали ўз фуқаролик бурчини адо этаётганликларини, умумдавлат миқёсидаги тадбирга ўз ҳиссаларини қўшганидан хурсанд эканликларини таъкидлади.

Экспертнинг фикрича, амалга оширилаётган ислоҳотлар Қозоғистон учун жуда муҳим. Шу нуқтаи назардан Қозоғистон мақсадга эришиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда ва муҳим қадамлар қўймоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар