ASTANA. Kazinform – АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўзининг Қозоғистонга ташрифи акс этган суратларни Тwitterда жойлаштирди, дея хабар беради Kazinform.
«Икки томонлама муносабатлар ва Қозоғистондаги ислоҳотлар дастурларини қўллаб-қувватлаётган идоралараро гуруҳдан миннатдорман. Қозоғистондаги АҚШнинг элчихонаси жамоаси икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда»
, - деб ёзди Энтони Блинкен Тwitterда.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк бор ташриф буюрди. Ташриф доирасида мартабали меҳмон ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Бундан ташқари, у мамлакат пойтахтида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши режалаштирилган.