АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Нур-Султанга келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ Давлат котиби Майк Помпео шанба куни Қозоғистон пойтахтига келди, деб хабар беради Kazinform.

У республика раҳбарияти билан икки томонлама ва минтақавий алоқалар ҳамда глобал миқёсдаги масалаларни муҳокама қилади.

Ташриф доирасида М.Помпео мамлакат раҳбарияти ва ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди билан учрашиши режалаштирилган.



Эслатиб ўтамиз, Майк Помпео Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга ташрифи 3-7 январь оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Аммо 2 январь куни АҚШнинг Боғдоддаги элчихонаси олдидаги тартибсизликлар сабаб ташриф кейинга қолдирилган.


Сўнгги хабарлар