АҚШ Давлат котиби қозоғистонликларни Республика куни билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ Telegram-каналига таяниб.

«Америка Қўшма Штатлари номидан Қозоғистон халқини янги эълон қилинган 25 октябр – Республика куни муносабати билан самимий табрикларимни баҳам кўраман. Америка Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги тарафдори ва биз келгуси йилларда муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга умид қиламиз.

Республика куни Қозоғистон мустақиллигининг эълон қилинишига бағишланган. Мустақилликка эришганидан бери Қозоғистон қуролларни тарқатмаслик, қуролсизланиш ва халқаро тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни олға сураётган глобал мулоқот бўйича етакчи бўлиб келмоқда. Америка Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг ислоҳот дастурини қатъий қўллаб-қувватлайди ва уни аниқ, шаффоф ҳаракатлар орқали тўлиқ амалга ошириш тарафдори. Қозоғистон Марказий Осиёнинг марказидаги қимматли иқтисодий ва савдо ҳамкори бўлиб, биз унинг минтақадаги умумий мақсадларга эришишдаги фаол ролини юқори баҳолаймиз.

Америка Қўшма Штатлар Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган ва биз Қозоғистон халқи билан 31 йиллик мустаҳкам дўстлигимиздан фахрланамиз. Биргаликда биз минтақада ва ундан ташқарида тинчлик, фаровонлик ва барқарорлик каби умумий устуворликларимизни илгари суришда давом этамиз», - дейилади Давлат департаменти баёнотида.



Фото: reuters.com


Сўнгги хабарлар