AҚШ Давлат котиби қозоғистонликларни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади

None
None
WASHINGTON. Kazinform - AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Aмерика Қўшма Штатлари номидан қозоғистонликларни Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

«Aмерика Қўшма Штатлари номидан Қозоғистон халқини Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклайман.

Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг иқтисодий алоқалар, фаровонлик ва ўсишни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликка қўшган катта ҳиссасини юксак қадрлайди. Қозоғистон сўнгги ўттиз йил давомида Марказий Осиёдаги ўзгаришларнинг марказида бўлди. У ядровий қуролларни тарқатмасликка содиқлиги билан ўзини бошқа давлатлар учун намуна сифатида кўрсатди ва амалга оширилаётган сиёсий ва инсон ҳуқуқлари бўйича ислоҳотлар бизни руҳлантирди. Қўшма Штатлар Қозоғистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига сайлангани билан табриклайди. Шунингдек, биз Қозоғистоннинг қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва хорижий сармоялар учун иқлимни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Қўшма Штатлар Қозоғистонни дўст деб атаганидан фахрланади ва унинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқ қолади. Биз икки давлат фуқаролари манфаати йўлида стратегик шериклигимизни мустаҳкамлашда давом этамиз», — дейилади табрикда.

Сўнгги хабарлар