АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк бор ташриф буюради

None
ASTANA. Kazinform – АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга келади, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«28 феврал куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк ташрифини амалга оширади. Астанада бўлиши давомида Давлат котибини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қабул қилади ва ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди у билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Шу куни Астана шаҳрида Э.Блинкен ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат институтлари раҳбарлари иштирокида C5+1 форматида вазирлар учрашуви бўлиб ўтади. Кун тартибига минтақавий ҳамкорлик ва АҚШ билан шериклик масалаларини янада ривожлантириш киради»

, - дейилади хабарда.

Фото: reuters.com

Сўнгги хабарлар