АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистондан кейин Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради

None
WASHINGTON. Кazinform – АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жорий йилнинг 28 февралидан 3 мартига қадар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради, деб хабар беради Кazinform мухбири АҚШ Давлат департаментига таяниб.

28 феврал куни Давлат котиби Астанага келади ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Қозоғистон расмийлари билан учрашади.

Кейин у АҚШнинг Марказий Осиё давлатларининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ва глобал муаммоларни ҳал этишда минтақа билан ҳамкорликка содиқлигини тасдиқлаш учун Марказий Осиёнинг бешта давлати вакиллари билан C5+1 форматида вазирлар учрашувида иштирок этади.

«C5+1» форматидаги вазирлар йиғилишида иқтисодий, энергетика ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, АҚШ, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

C5+1 вазирлар учрашуви доирасида Давлат котиби Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан алоҳида учрашиб, икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади ҳамда фаровон, хавфсиз ва демократик минтақа яратиш бўйича умумий мақсадни илгари суради.

Қозоғистондан кейин Э. Блинкен Тошкентга боради ва у ерда Ўзбекистон расмийлари билан икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан қатор учрашувлар ўтказади.

1 март куни Давлат котиби G20 давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Нью-Деҳлига жўнаб кетади. Учрашувда озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, барқарор ривожланиш, гиёҳвандликка қарши кураш, глобал соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш каби соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк бор ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар