АҚШ давлат қарзи рекорд даражадаги 31 триллион долларга етди

Фото:
VASHINGTON. Kazinform – АҚШ ғазначилиги эълон қилган ҳисоботга кўра, мамлакатнинг умумий давлат қарзи 31 триллион доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.

Конгресснинг Бюджет бюроси шу йил бошида Американинг қарз юки ҳақида ҳисобот эълон қилди. 30 йиллик прогноз шуни кўрсатадики, агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, қарз тез орада янги юқори даражага этади ва АҚШ иқтисодиётига таҳдид солади.

Масъулиятли федерал бюджет қўмитаси раиси Майя Макгинеснинг сўзларига кўра, америкаликлар сўнгги 18 ой ичида сўнгги 40 йил ичида энг юқори инфляция даражасини кузатган.

Лойола Мэримаунт университетининг иқтисод профессори Сон Вон Сон: «Бу давлатнинг биринчи 1 триллион долларлик давлат қарзини тўплаш учун 200 йил керак бўлди. Пандемиядан кейин эса биз ҳар чоракда қарзни яна 1 триллион долларга оширмоқдамиз», - деди у.

Foto: Global Look Press

Сўнгги хабарлар