АҚШ-да қор бўрони: миллионлаб одамлар электрсиз қолди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг жанубида юз берган қор бўрони 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва миллионлаб одамлар электр энергиясиз қолди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Техас штати электр узилишидан энг кўп зарар кўрди. АҚШнинг жанубидаги об-ҳаво шароити Техас, Луизиана, Кентукки, Шимолий Каролина ва Миссури штатларида бир неча кишини ҳаётдан олиб кетди.

АҚШнинг жанубида рекорд даражадаги совуқ ҳарорат бир неча кун давом этиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Америка ҳудудининг 71 фоиздан ортиғини қор қоплаган.



Сўнгги хабарлар