АҚШ чет эллик талабаларни депортация қилиши мумкин

None
None
VASHINGTON. Kazinform – АҚШда таҳсил олаётган чет эллик талабалар, агар ўқиш кузги семестрда онлайн равишда ўтказилса, ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этишга мажбур бўладилар. Мамлакат чегара ва иммиграция агентлиги талабларга риоя қилмаганларни мамлакатдан депортация қилиш билан таҳдид қилмоқда, дея хабар беради Kazinform bbc.com сайтига асосланиб.

Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 2,9 миллионга етди. Бир нечта нуфузли университетлар, хавфсизлик нуқтаи назаридан дарслар нафақат кузги семестрда, балки кейинги йил давомида ҳам онлайн равишда ўтказилишини эълон қилишди.

Акс ҳолда - депортация

Ўзгартиришлар АҚШдаги барча F-1 ва M-1 визаларига тегишли. Биринчи виза чет эллик талабаларга мамлакатда ўқиш учун берилади, иккинчиси - малака ошириш каби касбий курслар учун берилади.

Чегара ва иммиграция агентлиги маълумотларига кўра, агар университет кузги семестрда тўлиқ онлайн режимида ўқишга ўтса, мамлакатда қолишни истаган талабалар, баъзи чораларни кўришлари керак бўлади.

Масалан, ўша семестрда онлайн қилинмаган бошқа университетга ўтиши мумкин. Бўйсунмаганлар депортация қилиниши мумкин.

Гарварднинг жавоби

Дунёдаги энг машҳур университетлардан бири Гарвард кузги семестр онлайн форматда ўтказилишини эълон қилди.

Университет президенти Ларри Бакоу Америка расмийларининг қарорини стереотип деб атади.

«Ушбу қарор кўплаб университетларнинг саъй-ҳаракатларини пучга чиқаради. Умумжаҳон пандемияси даврида улар талабаларнинг соғлиғини сақлаш билан бирга ўқишни давом эттиришлари учун барча шароитларни яратгандилар», - деди Бакоу. У Гарвард бошқа университетлар қатори, талабаларга депортациядан қўрқмасдан ўқишни давом эттиришлари учун ушбу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишини ваъда қилди.

Би-би-си билан суҳбатлашган талабаларнинг таъкидлашларича, университетлар, чет эллик талабаларга эга бўлишлари жуда фойдали, улар америкаликларга қараганда кўпроқ пул тўлайди. АҚШ Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилда чет эллик талабалардан мамлакатга 45 миллиард доллар даромад тушган.

Сўнгги хабарлар