АҚШ бош консули Алматидаги марказий масжидга ташриф буюрди

None
None
ALMATY. Кazinform - Америка Қўшма Штатларининг Алматидаги бош консули Каролин Сэвич Алмати марказий масжидига ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати шаҳри бош имом-хатиби Толеби Дадилули бош консул Каролин Сэвич ва унинг ёрдамчиси, дипломат Самуэл Фантела билан учрашиб, масжиднинг диний ҳаёти билан таништирди. Шунингдек, у Қозоғистон миллат ва элатни ажратмаслигини, балки бир том остида бир неча дин вакилларининг ҳамжиҳатликда яшашига имкон бераётганини таъкидлади.

«АҚШ консуллиги расмийлари Қозоғистоннинг диний барқарорлик ва тотувлик сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди. Каролин Сэвич барча мусулмонларни муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан табриклади. Бош имом Толеби Дадилули меҳмонларга қозоқ анъаналари бўйича эсдалик совғалари ва миллий таомларни тақдим этди», — дея хабар беради Алмати марказий масжиди матбуот хизмати.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар