АҚШ ҳарбий шифокорлари коронавируснинг барча штаммларига қарши супервакцина яратмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШ ҳарбий шифокорлари Covid-19га қарши янги вакцинанинг клиник синовларининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини эълон қилишди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказида ишлаб чиқилган препарат нафақат Омикрон штамми, балки коронавируснинг бошқа барча мавжуд вариантларидан ва ҳатто қисман бошқа инфекциялардан ҳам ҳимоя қилиши таъкидланмоқда.

«Омикрон» штаммининг пайдо бўлиши вакцина ишлаб чиқувчиларни қийин аҳволга солиб қўйди.

Американинг Уолтер Рид Миллий маркази (WRAIR) бу муаммонинг ечимини топганликларини даъво қилмоқда: SpFN ферритин вакцинаси аллақачон ҳайвонлар (аввал сичқонлар, кейин макакалар) билан лаборатория тажрибаларида ажойиб натижаларни кўрсатди ва ҳатто одамларда клиник синовларнинг биринчи босқичдан муваффақиятли ўтди.

Марказнинг янги пайдо бўлган юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Кайвон Моджарраднинг сўзларига кўра, унинг жамоаси томонидан ишлаб чиқилган препарат «кенгроқ ёндашув»га эга ва бир вақтнинг ўзида коронавируснинг барча турларидан (камида қисман) ҳимояни таъминлаши керак.

Моджарраднинг таъкидлашича, ушбу вакцина шакллантирадиган иммунитет «бошқа вакциналарга қараганда сезиларли даражада кучлироқ».

Сўнгги хабарлар