АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари гипер товушли ракетани синовдан ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари дастурдаги кечикишлар эълон қилинганидан кейин бир ой ўтиб гипер товушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Кazinform edition.cnn.cоmга таяниб хабар беради.

Ҳавода тез ҳаракатланувчи қурол (АRRW) 14 май куни Жанубий Калифорния қирғоқлари яқинида B-52H бомбардимончи самолётидан муваффақиятли отилди ва гипертовуш тезлиги 5 мах ёки товуш тезлигидан 5 баравар юқори бўлди.

«Бу Қуролли Кучларимиз ва Ҳарбий ҳаво кучларимиз, шунингдек, АRRW жамоаси учун катта ютуқ бўлди», - деди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг қурол-яроғлар дастури ижрочи директори, бригада генерали Хит Коллинз.

Қўшма Штатлар Хитой ва Россиядан ортда қолаётгани сабабли, Пентагон гипер товушли қуролларни яратишга эътибор қаратди.


Сўнгги хабарлар