АҚШ Алматида Бош консулликнинг янги биносини қуриш ниятида
Учрашувда фуқаролик жамияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, ESG тамойилларини амалга оширишни фаоллаштириш, шаҳарни инклюзив ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Америка томони Алматида АҚШ Бош консуллигининг янги биносини қуриш нияти борлигини маълум қилди.
Томонлар савдо-иқтисодий муносабатларда эришилган келишувлар ҳақида ҳам сўз юритдилар. Ерболат Досаев Алмати шаҳри иқтисодиётини тиклаш бўйича ҳокимлик томонидан амалга оширилаётган жорий ишлар, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси ҳақида маълумот берди.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, дастлабки уч ойда шаҳарнинг асосий капиталига (+ 19,8 фоиз), саноатга (+ 11,5 фоиз), қурилишга (+ 38,6 фоиз) йўналтирилган инвестициялар ҳажми ошган. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 8,5 фоизга ошиб, 213 мингдан ошди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий динамикаси ҳам қайд этилди. Ўтган йил якунларига кўра, Алмати ва АҚШ ўртасидаги товар айланмаси 662,1 млн доллар миқдорида бўлган. Шаҳарда 128 та қўшма корхона ва 399 та Америка компанияси фаолият кўрсатмоқда.