Ақордада Сингапур Президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Сингапур Президенти Ҳалима Якобни Ақордада кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform.

Фахрий қоровул бошлиғи Давлат раҳбарларига рапорт берди, Қозоғистон ва Сингапур давлат мадҳиялари янгради.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда давлат ташрифи билан келган Сингапур Президенти Ҳалима Якоб билан музокаралар ўтказиши режалаштирган.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади.


Сўнгги хабарлар