Ақордада Режеп Таййип Эрдоғанни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан келган Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Ақордада кутиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Тантаналар залида фахрий саф тортди ва унинг раҳбари Давлат раҳбарларига рапорт берди. Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Режеп Таййип Эрдоған ва Қасим-Жомарт Тоқаев гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди. Унинг олдига келганида меҳмон тўхтаб, бир оз бошини эгиб, ҳурматини изҳор қилди.

Шундан сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди. Туркия Президенти фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашиб, Қозоғистон Президенти билан кичик учрашувга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистонга икки кунлик давлат ташрифи доирасида Қозоғистон Президенти билан икки томонлама учрашув ўтказади, ҳамда Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишида иштирок этади.

Музокаралар давомида томонлар долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашади, икки томонлама сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қиладилар.

Шу билан бирга, Туркия Республикаси раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг VI саммитида ҳам иштирок этади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар