Ақордада ХХР Раиси Си Цзиньпинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордага давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни кутиб олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Тантаналар залида фахрий қоровул саф тортди ва унинг раҳбари Давлат раҳбарларига рапорт берди. Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди. Мадҳияларни тинглаб бўлгач, Си Цзиньпин ва Қасим-Жомарт Тоқаев гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди. Унинг олдига келганида меҳмон тўхтаб, бир оз бошини эгиб, ҳурматини изҳор қилди. Шундан сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди. Хитой раҳбари фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашиб, Қозоғистон президенти билан кичик учрашувга йўл олди.

Аввалроқ эълон қилинган маълумотларга кўра, Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари Қозоғистон-Хитой стратегик шериклигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар. Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.



Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар