Ақордада давлат рамзларининг 30 йиллигига якун ясалди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида авлат рамзлари, идоравий ва уларга тенглаштирилган мукофотлар гералдикаси бўйича республика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда.

Йиғилишда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаевнинг давлат рамзларининг 30 йиллигини нишонлаш якунлари ва давлат органларининг идоравий мукофотлар бўйича тавсиялари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Вазирнинг таъкидлашича, йил бошидан буён мамлакатда давлат рамзларини улуғлашга қаратилган беш мингдан ортиқ турли кўринишдаги тадбирлар ўтказилди.

Йиғилишда агентлик раиси Олжас Бектенов Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлигининг давлат рамзларини тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги фаолиятининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Алмати, Павлодар ва Туркистон вилоятлари ҳокимликлари ўз ҳудудларида давлат рамзларидан фойдаланиш ва тарғиб қилиш доирасидаги иш тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бундан ташқари, йиғилишда Қозоғистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан топширилган идоравий мукофотлар ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокама чоғида комиссия томонидан айрим таклифлар юзасидан ўз эътирозлари билдирилди ва қоʻшимча ишларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида Давлат маслаҳатчиси ваколатли органларга идоравий мукофотларни оптималлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар