Ақмолада ўзбекистонликлар минган автобуснинг ғилдираги чиқиб кетди

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмола вилоятида йўлда юриб бораётган автобуснинг ғилдираги чиқиб кетган. Бу ҳақда Kazinform мухбири вилоят полиция департаментига ҳавола қилиб хабар беради.

Идоранинг маълум қилишичп, воқеа 24 декабрь кечаси «Нур-Султан-Петропавл» трассасида содир бўлган.

«Патруль полицияси ротасининг 2 взвод экипажи, полиция катта сержантлари Нурсултан Сағиндиқов ва Нуржан Жамалиев йўл четида тўхтаб турган йўловчилар автобусини кўриб етиб борган. Полиция ходимлари ҳайдовчилардан нима бўлганлигини сўрашганида улар автобуснинг ғилдираги чиқиб кетганлигини айтишган. Автобусда ўзбекистонлик ҳайдовчи ва унинг ёрдамчими бўлган. Полициячилар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаб, ҳайдовчиларнинг автобусни тузатиб, йўлида давом этишига ёрдам берди», - дея маълум қилди департамент.

Аниқланишича, бахтга кўра, автобус салонида йўловчилар бўлмаган.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар