+7 (701) 759 90 19
USD 376.77 EUR 408.46
RUB 5.95 CNY 53.98
Янгиликлар

Ақмолада йўлда қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди

23 Январь 15:45
Баҳам кўринг:
Ақмолада йўлда қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди

KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмолада йўлда қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди, шундан 31 нафари Тожикистон фуқаролари, деб хабар беради Kazinform мухбири ҳудудий ФВДга ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Бурабайда йўлда қолиб кетган 29 нафар чет эллик қутқарилди Ақмолада қор бўронида қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишмалар тўхтатилди

Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, йўлда қолиб кетган йўловчилар транспорт воситаларидан чиқарилиб, яқин атрофдаги исиниш марказларига олиб борилмоқда. Бугун Ақкўл тумани ғудудида қорда қолиб кетган икки нафар Тожикистон фуқароси қутқарилган.

«Ақкўл туман ФВ бўлими ходимлари «Нур-Султан – Щучинск» республика аҳамиятига эга автойўлида қутқарув ишларини олиб борди. Беш нафар одам қутқарилди. Шундан уч нафари қозоғистонлик, икки нафари тожикистонликлар», - деди Ақкўл туман ФВБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Аят Сералиев.

Ақмола вилоятида беш суткадан бери экстремал шароит ҳукмрон. Қалин қор ёғиб, бўрон ва яхмалак бўлмоқда. Шаҳарлараро йўллар вақтинча ёпилган.

Ҳозирда «Щучье – Нур-Султан», «Нур-Султан-Ерейментау», «Нур-Султан- Қарағанди» йўллари барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилган. Соат 11:30дан бошлаб «Екатеринбор-Алмати» (917-1007 км, Жақси кенти – Атбасар шаҳри), «Жақси-Есил-Бузилиқ» (0-82 км, Жақси кенти – Бузилиқ) йўллари ҳаракат учун очилди.

Муаллиф: Аслан Оспанов


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив