Ақмола вилоятига 120 млрд тг хорижий инвестиция жалб қилинди

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмола вилоятида 120 млрд тг хорижий инвестициялар жалб қилинган 10та лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Идоранинг маълум қилишича, Ақмола вилоятига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.

«Чет эллик инвесторларнинг маблағлари илғор технологияларни ўзлаштириш, иқтисодиётни фаоллаштириш, аҳолининг иш билан таъминланиш кўрсатгичини ошириш, замонавий бозор инфратузилмаларини шакллантириш ва ҳудудларни ривожлантиришга имкон яратмоқда. Бугунги кунда Ақмола вилояти Нидерланд, АҚШ, Россия, Туркия ва Исроил мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқда», - дея маълум қилди идора вакиллари.

Нидерланд инвесторлар ҳудудда 40,7 млрд тг сармоя киритиб, қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда шамол электр станциясини қурмоқда. Станция қуввати - 100 мВт. Лойиҳа 20 одамни доимий иш билан таъминлайди.

«АҚШ компанияси билан биргаликда ёпиқ сув ҳавзасида лосось балиғини кўпайтириш йўлга қўйилди. Лойиҳага 2 млрд тангадан зиёд маблағ сарфланмоқда. Режага кўра, бир йилда 500 тоннагача балиқ олинади. Туркиялик инвестор билан гофрокартон қоғозидан коробкалар ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати 40 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Исроиллик инвестор билан ғоз ва лосось балиқларини қўпайтириш фермасини очиш режалаштирилган. Фермада йилига 10 минг тонна ғоз гўшти ишлаб чиқарилади. Ушбу иккала лойиҳанинг умумий қиймати 100 млн АҚШ долларини ташкил қилади», - деди бошқарма вакили.

Шунингдек, Россия компаниялари билан ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, 100 мВт қувватга эга Қуёш энергияси станцияси, трактор, махсус техника ишлаб чиқариш, экин комплексларини йиғиш заводи каби лойиҳалар амалга оширилади.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар