Ақмола вилоятида балиқчилик хўжалиги ташкил қилинади

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform – Ақмола вилоятида форель балиқчилик комплекси қурилади. Балиқчилик Ақмола вилояти агросаноат мажмуаси таркибидаги асосий тармоқ бўлиши керак, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят ҳокимлиги ички сиёсат бўлимига таяниб.

Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, ҳудудда йилига 500 тонна форель балиғин етиштириш учун ёпиқ комплекс қурилмоқда. Лойиҳа Американинг «AGSO Corporation» компанияси иштирокида амалга оширилмоқда. Корғалжин туманида балиқчилик учун 100 гектар ер ажратилган. Ҳозирги пайтда ушбу ҳудудда топографик тадқиқотлар ва геологик ишлар олиб борилмоқда.

«Биринчи транш молиялаштириш учун ажратилди. Ҳозирда лойиҳани мослаштириш бўйича объектнинг эскизини келишиб олиш ва электр тармоқларини қуриш учун техник рухсат олиш каби ишлар олиб борилмоқда. Яқин орада ҳудудда асфальтлаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланади. Лойиҳа 2021 йилнинг иккинчи чорагида тўлиқ амалга оширилади», - деди «Taga Group» МЧЖ директори Серик Танкиев.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар