Ақмола вилояти йўлларида 60 дан ортиқ одам қутқариб олинди

None
None
ASTANA. Kazinform – Ақмола вилояти автомобил йўлларида жиддий вазият сақланиб қолмоқда. Қор бўрони оқибатида вилоятда 13 та республика, 23 та вилоят аҳамиятига молик автомобил йўллари ёпилган, деб хабар беради Kazinform Ақмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматига таяниб.

2023 йил 3 январ куни об-ҳавонинг ёмонлашиши муносабати билан вилоят автомобил йўлларида жиддий вазият юзага келди. Республика аҳамиятига молик вокзаллар ва автомобил йўллари блокидан ФВД ички ишлар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда Атбасар, Жақси ва Целиноград туманлари иссиқлик пунктларига 65 киши, жумладан, 5 нафар бола эвакуация қилинди. Бундан ташқари, техник носоз автомашинадан 4 нафар фуқаро қутқариб олиниб, Ерейментау шаҳридаги яшаш жойига етказилган, уларга тиббий ёрдам керак бўлмаган. Қутқарилганлар орасида жабрланганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

«Жорий йилнинг 3 январ ва 4 январ кунлари Ақмола вилоятининг аксарият ҳудудларида бўрон бўлиши кутилмоқда. Жануби-ғарбдан эсаётган шамол кечаси вилоятнинг аксарият ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади», — дейилади ФВД хабарида.

Ақмола вилояти ФВД фуқароларга об-ҳавонинг ўзгарувчанлигини кузатиш ва уларга эътибор бериш зарурлигини эслатади. Бўрон ҳақида огоҳлантириш хабарларига эътибор бериш ва керакли эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Сўнгги хабарлар