Ҳақиқий иш энди бошланмоқда – ҚР Сенати раиси референдум якунлари ҳақида
9 Июнь 10:52

Ҳақиқий иш энди бошланмоқда – ҚР Сенати раиси референдум якунлари ҳақида

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев палата фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«5 июн куни мамлакатимизда умумреспублика референдуми бўлиб ўтди. Бу мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим ва ҳал қилувчи воқеалардан биридир. Референдумда қатнашган фуқароларнинг аксарияти Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартиришлар қабул қилинишини ёқлаб учун овоз берди», — деди Маулен Ашимбаев Сенат ялпи мажлисида.

У Қозоғистон халқи Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Янги Қозоғистонни яратиш ташаббусларини қўллаб-қувватлашини қайд этди.

«Референдум натижалари халқимиз катта ўзгаришларга тайёр эканини кўрсатди. Келажакдаги вазифамиз халқнинг ана шу танловини амалга оширишдан иборат. Маълумки, мамлакатни модернизация қилиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар бир референдум билан чекланиб қолмайди. Ҳақиқий иш энди бошланмоқда», — деди Сенат раиси.

«Давлат раҳбари референдумдан кейинги Мурожаатномасида айнан шу масалага алоҳида тўхталиб, мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилиш давом этишини таъкидлади. Шу билан бирга, қонунчилик йўналиши катта аҳамиятга эга. Бу кенг қамровли ўзгаришлар. Президент таъкидлаганидек, конституциявий ислоҳот бутун ҳуқуқий соҳани модернизация қилиш имконини беради. Бу парламент олдига янги вазифаларни қўяди», - дейди М.Ашимбаев.

Унинг қўшимча қилишича, Конституцияга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур.

«Бунинг учун Сенат фаолиятини яхшилаш керак бўлади. Бизнинг асосий мақсадимиз демократик, ҳуқуқий, адолатли ва ижтимоий давлатни шакллантиришдир. Умид қиламанки, бу ишда Сенат депутатлари фаол бўлиб, Янги Қозоғистоннинг барпо этилишига ўз ҳиссаларини қўшадилар», — дея хулоса қилди Сенат спикери.

5 июн куни Қозоғистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, овоз беришда қатнашган фуқароларнинг 77,18 фоизи ёки 6 миллион 163 минг 516 киши ўзгаришларнинг қабул қилинишини ёқлаб овоз берди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Янгиликлар

Архив