«Ақ жол» партияси яширин овоз бериш йўли билан президент сайловига номзодни танлади

6 Октябрь, 15:10
«Ақ жол» партияси яширин овоз бериш йўли билан президент сайловига номзодни танлади

ASTANA. Кazinform – «Ақ жол» демократик партияси давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг президент сайловида номзодини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Партиянинг навбатдан ташқари 19-съездида журналист Сандуғаш Дуйсенова, Мажилис депутати Серик Ерубаев ва «Ақ Жол» ҚДП Ақтўбе вилояти бўлими раиси, тадбиркор Асқар Садиқов президентлик сайловларида қатнашиш ниятини билдирди.

Шу билан бирга, партия аъзолари амалдаги Президент Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини қўллаб-қувватлашни таклиф қилишди.

Яширин овоз бериш учун 126 та бюллетендан фойдаланилди. Биринчи номзод, журналист Сандуғаш Дуйсенова 11 овоз олиб, 6 фоиз, депутат Серик Ерубаев эса 23 овоз билан 19 фоиз овоз олди.

Партиянинг Ақтўбе вилоят бўлими раиси Асқар Садиқов 17 овоз билан 13,7 фоиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини 74 киши – 64,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар