Air Astana иқтидорли болалар учун бепул чипталар тақдим этади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2023 йил давомида Air Astana ёш қозоғистонликларнинг халқаро ижодий, спорт, интеллектуал танлов ва мусобақаларда иштирок этиши учун ҳар ой бешта грант ажратади. Грант бир бола ва битта ҳамроҳлик қилувчи шахс учун икки томонга авиачипталар кўринишида тақдим этилади, дея хабар беради Kazinform авиакомпания матбуот хизматига таяниб.

«Air Astanaнинг аксарият фаолияти мамлакатимизнинг инсоний салоҳиятини ривожлантиришга, жумладан, иқтидорли ёшларга ёрдам беришга қаратилган», – дейди компаниянинг корпоратив алоқалар бўйича вице-президенти Белла Тормишева. - Zhas Kyran дастури — бу спорт, санъат, илм-фан ва бошқа соҳаларда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашимиздир».

Грантга даъвогарлар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган Қозоғистон фуқаролари бўлиши, танлов (танлов, олимпиада ва бошқалар) расмий таклифномасига эга бўлиши керак.

Аризалар режалаштирилган саёҳатдан камида 2 ой олдин юборилиши керак. Лойиҳада иштирок этиш учун zhaskyran@airastana.com электрон манзилига ариза юбориш керак. Барча аризалар мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади, улар таркибига таълим, хайрия соҳаси мутахассислари ва журналистлар киради.

Zhas Kyran тўғрисидаги низом ва ариза шакли бу ерда мавжуд.

Сўнгги хабарлар