USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Аида Балаева Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари билан учрашди

7 Декабрь 20:32
Баҳам кўринг:
Аида Балаева Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Kazinform вазирликнинг матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди Олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистондан чиқариб юборилди Ўзбекистонда электр таъминоти 70 фоизга тикланди

Вазир телесериаллар, ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Ўз навбатида, Фирдавс Абдухолиқов вазирга Ўзбекистонда кинематография соҳасининг ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берди.

Томонлар кино маҳсулотларини икки давлат телеканалларида намойиш этиш учун айирбошлаш, қўшма телелойиҳалар яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ўртасида кинематография ва телевизион ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирдилар.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив