+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Ахборот вазири Қозоғистонда ОАВ соҳасидаги асосий ўзгаришлар ҳақида гапирди

8 Июнь 09:53
Баҳам кўринг:
Ахборот вазири Қозоғистонда ОАВ соҳасидаги асосий ўзгаришлар ҳақида гапирди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Аида Балаева оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами арафасида берган интервюсида ахборот соҳасини ривожлантиришда қандай муҳим ўзгаришлар юз берганини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султан шаҳрида  Қозоқ радиосининг 100 йиллигига бағишланган мурал пайдо бўлди

Аида Балаеванинг сўзларига кўра, бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий тамойили барқарорлик, изчиллик ва узвийликдир.

«Менинг вазифам – мендан аввалги вазирлар бошлаган лойиҳалар ва инновацияларни давом эттириш, Давлат раҳбари томонидан билдирилган ислоҳотлар схемасига мос келадиган ўзимнинг таклифларимни бериш, ижобий томонларни яхшилаш, мавжуд камчиликларни тўғирлаш», - деди вазир Sputnik Казахстан порталига берган суҳбатида.

А.Балаева давлат ахборот буюртмасини ислоҳ қилиш, ахборот ва фуқаролик жамияти соҳасида янги қонунларни қабул қилиш, журналистларни тайёрлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш - асосий ўзгаришлар деб атади.

Унинг айтишича, бундай ютуқлардан бири давлат телеканаллари эфиридаги хорижий контент улушининг камайишидир.

«2021 йил охирига қадар Қозоғистоннинг чегараолди ҳудудларида 107 та радио узатиш мосламалари ўрнатилади, улар Қазақ радиоси ва Шалқар радиосининг узатилишини таъминлайди. Натижада 630 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Туркистон, Жамбил ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари чегара ҳудудларининг 400 дан ортиқ қишлоқлари маҳаллий радиоканалларнинг эшиттиришларини тинглаш имкониятига эга бўладилар. Умуман олганда, «Йўл харитаси«ни амалга ошириш натижасида 2025 йилгача чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолининг 95 фоизигача радио дастурлари қамраб олинади.

Ушбу минтақаларда кўп йиллар давомида фақат хитой, рус ва ўзбек тилларидаги радиолар эфирга узатилиб келганини ҳисобга олсак, чегараолди ҳудудларни ички радио сигналлари билан таъминлаш лойиҳаси стратегик аҳамиятга эгадир», - деди ахборот вазири.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив