Агар Президент ишонч билдирса, унинг вакили бўлишга тайёрман – ҚР Сенати Раиси

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Қозоғистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг вакили бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, М.Ашимбаев 2019 йилги сайловларда Қасим-Жомарт Тоқаевнинг вакили бўлган эди. Шу муносабат билан бугун палатанинг ялпи мажлисидан сўнг журналистлар Сенат раисига бу йилги сайловларда яна ишонч билдирилган вакил бўлиши мумкинлиги ҳақида сўради.

«Агар Давлат раҳбари менга ишонч билдириб ўз вакили бўлишимни ва бошқа вакиллар билан бирга сайлов кампаниясида иштирок этишимни хоҳласа, мен бу вазифани бажаришга тайёрман. Бу тадбирлар қонунда кўзда тутилган»

, — деди Маулен Ашимбаев.

Сенат Раисининг айтишича, ишончли вакилнинг вазифалари қонун ҳужжатларида тўлиқ қамраб олинган.

«Бу нормалар қонунда ҳисобга олинган. Агар шундай вазифа қўйилса, сайловолди ташвиқотида фаол иштирок этиб, Қасим-Жомарт Кемелевичнинг сайловолди дастурининг асосий тезисларини фуқаролар ва жамиятга етказаман»

, — деди Маулен Ашимбаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар