Агар коронавирус юқтирганлар сони ортиб кетса, биз ниқоб режимига қайтамиз – Ерали Тоғжанов

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов мамлакатдаги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирча энг муҳим масала эмлаш, жиддий асоратлар йўқ. Аммо, агар беморлар сони кўпайса, биз ниқоб тақиш режимига қайтишимиз мумкин. Ҳозир беморлар сони бир кунда 100 кишигача кўпаймоқда, шунинг учун муаммо йўқ эмас, мавжуд. Идоралараро комиссия йиғилишида карантин талабларини кучайтириш масаласини кўтарамиз. Нафақат ниқоб кийиш ҳақида, балки умумий чора-тадбирлар ҳақида ҳам», - деди Е. Тоғжанов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган сутка давомида 137 кишида коронавирус аниқланган.

Бир неча кундан бери, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги кунларда бу кўрсаткич 20 баробарга ошди.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар