Агар Илон Маск Twitterни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизини қисқартиради

None
ASTANA. Kazinform – Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Twitterни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизи ишдан бўшатилади, деб хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.

The Washington Post газетаси ўз манбалари ва ҳужжатларига таяниб, компанияни ким сотиб олса, келаси ойларда ишчилар сони ва иш ҳақининг қисқаришига дуч келишини айтди.

Ижтимоий тармоқ, шунингдек, инфратузилмасини, хусусан, маълумотлар марказларини қисқартирмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Twitterда ҳозирда 7500 нафар ходим ишлайди. Илон Маскнинг режаси амалга ошса, компанияда 2 мингга яқин ишчи қолади. Twitter ўз ходимларини қисқартириши ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.

Йилнинг энг кутилган битимларидан бири келаси ҳафта ёпилиши мумкин. Маск апрел ойида ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган, май ойида эса компаниядан сохта аккаунтлар ҳақида маълумот сўраган. Олмаганидан сўнг тадбиркор компанияни сотиб олишдан бош тортишини маълум қилди. Ўшанда Twitter Маскни судга берган эди. Октябр ойи бошида Маск музокараларни давом эттирди. Суд унга сотиб олиш шартномасини якунлаш учун 28 октябргача вақт берди.

Эслатиб ўтамиз, америкалик бизнесмен Илон Маск яқинда Twitterни дастлабки нархда сотиб олиш бўйича келишувни узайтиришни таклиф қилган эди. Апрел ойида Маск ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган эди. Бироқ июл ойи бошида адвокатлар Twitter сохта профиллар ҳақида ишончли маълумот бермагани учун компанияни сотиб олишдан воз кечганини эълон қилди.


Сўнгги хабарлар