Африкадан Нидерландияга  самолёт шассисида етган эркак тирик қолди
24 Январь 10:58

Африкадан Нидерландияга  самолёт шассисида етган эркак тирик қолди

NUR-SULTAN. Кazinform - Якшанба куни Амстердамнинг Схипхол аеропортида юк лайнерининг шассисида Африка жанубидан учиб келаётган «қуён» топилди. Натижада у тирик қолди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

«Бу каби текинга учишга уринганлар одатда омон қолмайди. Бунинг сабаби шундаки, замонавий авиалайнерлар учадиган ҳаво ҳарорати минус эллик даража.

Нидерландия полицияси ва чегара хизмати вакили Жоанна Хелмондснинг айтишича, эркак касалхонага етказилган.

«У шундай совуқ ва шундай баландликдан омон қолгани ҳайратланарли», - дея қўшимча қилди Хелмондс.

Полиция маълумотларига кўра, у Йоханнесбург ёки Найробидан учаётган самолётда бўлган ва Йоханнесбургдан Схипхолга парвоз тахминан 11 соат давом этган.

Эркакнинг ёши ва миллати ҳали эълон қилинмаган.


Янгиликлар

Архив