Африка давлатида оммавий очарчилик бўлиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сомалининг саккизта ҳудуди оммавий очарчилик хавфи остида. Бу ҳақда Kazinform БМТга таяниб хабар беради.

Мутахассисларнинг фикрича, агар мамлакатда қурғоқчилик ва асосий товарлар нархининг ошиши давом этса, инсонпарварлик ёрдами аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига етказилмаса, жорий йилнинг сентябр ойи бошида мамлакат аҳолиси шундай хавфга дуч келади.

Ўтган январ ойидан буён мамлакатнинг 900 мингдан ортиқ аҳолиси қурғоқчилик ва турмуш шароити ёмонлашгани сабабли ички миграция лагерларига жойлаштирилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун шошилинч равишда 131,4 миллион доллар керак. Ҳозирда ташкилотнинг Сомалида очарчиликнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлари атиги 46 фоиз молиялаштирилмоқда.

Фото: news.un.org

Сўнгги хабарлар