Африка аҳолисининг ярми 25 ёшдан кичик бўлади

None
ASTANA. Kazinform – Африка ҳозирда демографик портлашни бошдан кечирмоқда, яқин йилларда қитъа аҳолисининг қарийб ярми 25 ёшдан кичик бўлган ёшларни ташкил этади, дея хабар беради Kazinform РИА Новостига таяниб.

«Африка аҳолиси ҳозир 1,44 миллиард кишини ташкил этади. 30 йилдан кейин эса, ҳисоб-китобларга кўра, ушбу рақам 2,4 миллиард кишига етади», – дейилади хабарда.

Экспертларнинг таъкидлашича, «бугунги кунда бу рақам дунё кўрсаткичининг 16 фоизини ташкил этади, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 25 фоиз бўлади».

Демографик ўсиш суръати тезлашган сайин фуқароларнинг ўртача ёши пасая бошлайди. Бинобарин, энг кўп янги ишчи кучлари айнан Африкада пайдо бўлади.

Маълумот учун: 25 май Африка қитъасида анъанавий равишда Африка Куни нишонланади.


Сўнгги хабарлар