Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги провинцияси толиблар томонидан босиб олинди

None
None
KABUL. Kazinform - Якшанба куни Толибон Тожикистон билан чегарадаги Тахор ровинциясининг маъмурий маркази Талукан шаҳрини эгаллаб олганини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар берди.

Тахор провинцияси Қонун чиқарувчи органи раиси ўринбосари Руҳуллоҳ Рауфий агентликка айтишича, хавфсизлик кучлари ва маҳаллий амалдорлар Фархор туманига кўчиб ўтган. Унга кўра, толиблар барча жамоат жойларига кириб келган. Шунингдек, у маҳбусларни маҳаллий қамоқхоналардан озод қилган.

Рауфийнинг сўзларига кўра, жангарилар деярли икки ҳафтадан бери Талуканга ҳужум қилмоқда.

Толибонга кўра, улар Талукандаги барча жамоат биноларини ўз назоратига олган. Шу тариқа, толиблар босиб олган Афғонистон провинцияларидаги маъмурий марказлар сони 5 тага етди. Аввалроқ Толибон Сари-Пул ва Қундуз провинцияларидаги маъмурий марказларни эгаллаб олган эди. Бир кун олдин толиблар шимолдаги Жузжон вилояти пойтахти Шибирғон шаҳрига кирган эди.

Толибон Афғонистоннинг 80 фоизини назорат қилаётганини айтади.

БМТнинг билдиришича, ўтган ойда Толибон ҳужумлари оқибатида 1000 дан ортиқ афғон тинч фуқароси ҳалок бўлган.


Сўнгги хабарлар