USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тўқнашувлар содир бўлди

25 Октябрь 17:30
Баҳам кўринг:
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тўқнашувлар содир бўлди

KABUL.Kazinform - Aфғонистон шимоли -ғарбидаги Ҳирот шаҳрида қуролли тўқнашувлар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири ANI Newsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Германияда талаба дарс вақтида ўқ узди Туркиянинг учта провинциясида йўловчи автобуслари ҳалокатга учради Кореяда заводдаги даҳшатли  ёнғинни кечадан бери ўчира олишмаяпти

24 октябр, якшанба куни Толибон (Қозоғистонда тақиқланган) ва маҳаллий қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашувлар натижасида 17 киши, жумладан, аёллар ва болалар ўлдирилди.

Шаҳар кўчаларида отишма тушлик пайтида бошланган ва кун бўйи давом этган. Ўлганлар орасида етти бола ва уч аёл бор. Бундан ташқари, бир неча тинч аҳоли яраланиб, шифохонага етказилган.

12 август куни Толибон шаҳарни ўз назоратига олганидан сўнг Ҳиротда содир бўлган бундай ҳодиса биринчи марта содир бўлди.

Якшанба куни «Толибон» Ҳиротда одам ўғирлаш билан шуғулланадиган маҳаллий жиноятчиларга қарши махсус операция ўтказди.

Шунингдек, Aфғонистон муваққат ҳукумати Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хости ўзининг твиттердаги саҳифасида одам ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакиллари мамлакатнинг учинчи йирик шаҳрида ўққа тута бошлаганини ёзди.

Муаллиф: Aрсен Утешев


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив