Афғонистонни террор ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилигида афғон делегацияси иштирокида бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган табригида айтиб ўтди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини қатъий ирода намойиш этишга, терроризмнинг барча шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш, барча халқаро террористик ташкилотлар билан алоқаларни узиш бўйича қатъий чоралар кўришга чақирамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг қўшимча қилишича, бу муваққат ҳукуматга ишончни мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг яқин атрофи ва халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитида барқарор ривожланиши учун реал истиқболларни очишга хизмат қилади.

Халқаро конференцияда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, Америка, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақасининг 20 дан ортиқ давлатларидан Афғонистон бўйича махсус вакиллар, шунингдек, БМТ, Европа Иттифоқи, ФАО, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, ИҲТ, ШҲТ экспертлари иштирок этмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар