Афғонистондан етказилган ватандошларнинг ҳеч бирида коронавирус топилмади

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистонга Афғонистондан етказилган ватандошларнинг ПЗР-тести мусбат натижа кўрсатмади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Алматининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси хабар берди.

«Етказилган 40 кишидан 36 таси ПЗР-тестини топширди. Таҳлил натижалари маълум бўлди. Ҳеч кимда коронавирус аниқланмаган. Ҳамма натижалар- манфий», - деди Алмати шаҳар Санитария -эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Садуақас Байғабилов.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан 35 киши Афғонистондан тарихий ватанига етказилди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар