Афғонистондаги зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Афғонистоннинг Пактика вилоятида содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда, дея хабар бермоқда Кazinform Reyters агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, табиий офатда 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Алоқа йўқолиши ва ёмон йўл шароити қутқарув ишларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айрим манбаларга кўра, зилзила оқибатида 1500 киши ҳам жабрланган.

Аввалроқ Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика вилоятида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 250 га яқин одам ҳалок бўлгани, 150 га яқин киши жароҳатлани хақида хабар берилган эди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги афғон халқига ҳамдардлик билдирди.


Сўнгги хабарлар