Афғонистондаги мактабда портлаш юз берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди

None
АММАN. Кazinform - Афғонистон шимолидаги Саманган вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди, дея хабар беради Кazinform мухбири AlJazeera телеканалига таяниб.

Ҳодиса вилоят маркази Айбак шаҳрида жойлашган семинарияда (мадраса) пешин намози вақтида содир бўлди, деб ёзади ТоlоNews.

Саманган вилоят шифохонаси шифокорларининг маълум қилишича, камида 15 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳатланган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такорнинг айтишича, шимолий Саманган вилояти маркази Айбак шаҳридаги мадрасада юз берган портлашда яна бир неча киши жароҳатланган.

Охирги ҳафталарда вақти-вақти билан портлашлар рўй берди, энг сўнггида ноябр ойи бошида Афғонистон пойтахти Кобул ғарбида ҳукумат ходимларини олиб кетаётган автобус портлатилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди.

Октябр ойида пойтахтдаги Ички ишлар вазирлиги биносида жойлашган масжидда содир бўлган портлашда 8 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган эди.

Шунингдек, шу ой бошида Кобул ғарбидаги таълим марказида йирик худкушлик ҳужуми содир бўлиб, 50 дан ортиқ одам, асосан талабалар ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган эди.

Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Фото: www.aljazeera.net

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Сўнгги хабарлар