Aфғонистонда қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун тайёрланмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Толиблар тузган Aфғонистон ҳукумати таркибига (Толибон - Қозоғистонда ва бошқа кўплаб мамлакатларда тақиқланган - огоҳлантириш) янги вазир лавозимларини қўшди. Ҳукумат вазирларнинг янги ўринбосарларини ҳам тақдим этди, улар орасида аёл киши йўқ, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.

Aфғонистоннинг янги ҳукуматига пуштунлардан ташқари Ҳазара шиалари ҳам кириши айтилмоқда. Янги ҳукумат вақтинчалик деб тан олинди ва келажакда баъзи бўлимларни аёлларга ўтказиш имконияти кўриб чиқилади. Бу ҳақда «Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди. Шунингдек, у қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун ишлаб чиқилаётганини айтди. Aгар аёллар шариат қоидаларига амал қилсалар, ишга киришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, толиблар аёллар эркаклар билан бирга ўқимаслигини айтишган. Шунингдек, ЮНЕСКО Aфғонистонда қизларнинг мактабда ўқимаётганидан хавотир билдирди.

Сўнгги хабарлар