+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Aфғонистонда қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун тайёрланмоқда

22 Сентябрь 10:41
Баҳам кўринг:
Aфғонистонда қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун тайёрланмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Толиблар тузган Aфғонистон ҳукумати таркибига (Толибон - Қозоғистонда ва бошқа кўплаб мамлакатларда тақиқланган - огоҳлантириш) янги вазир лавозимларини қўшди. Ҳукумат вазирларнинг янги ўринбосарларини ҳам тақдим этди, улар орасида аёл киши йўқ, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Президент махсус вакили бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонга борди Қозоғистонда жисмоний тарбия ўқитувчиларига устамалар тўланади Қозоғистонлик стартап лойиҳаси «МДҲ учун 100 ғоя» танловида ғолиб чиқди

Aфғонистоннинг янги ҳукуматига пуштунлардан ташқари Ҳазара шиалари ҳам кириши айтилмоқда. Янги ҳукумат вақтинчалик деб тан олинди ва келажакда баъзи бўлимларни аёлларга ўтказиш имконияти кўриб чиқилади. Бу ҳақда «Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди. Шунингдек, у қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун ишлаб чиқилаётганини айтди. Aгар аёллар шариат қоидаларига амал қилсалар, ишга киришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, толиблар аёллар эркаклар билан бирга ўқимаслигини айтишган. Шунингдек, ЮНЕСКО Aфғонистонда қизларнинг мактабда ўқимаётганидан хавотир билдирди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив