Афғонистонда бир ҳафта ичида 162 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди

Фото: None
KABUL. ANADOLY- Kazinform- Афғонистонда бир ҳафта мобайнида 162 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Маълум бўлишича, Афғонистон қуролли кучлари матбуот котиби Омар Шинвари Кобулдаги матбуот анжуманида бу ҳақда баёнот берган. Унинг сўзларига кўра, тинч аҳоли вакиллари 70 та теракт оқибатида ҳалок бўлган. Терактлардан бири миналанган машина ёрдамида уюштирилган.

Афғонистон қуролли кучлари вакили тинч аҳоли ўлимида «Толибон» ҳаракатини айблаган. Бундан ташқари, Шинвари ўтган бир ҳафта мобайнида Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакатнинг саккиз провинциясида ҳаракатга қарши 179 та операция ўтказганини айтиб ўтган. «Толибон» ҳаракати ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳаракатларига қарамай, зўравонлик давом этмоқда. Агентликнинг маълум қилишича, ҳозирда «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг 407 туманидан 150 тасини назорат қилмоқда. Ҳукумат кучлари эса 34 та провинцияни назорат қилади.

Сўнгги хабарлар