Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкдир – ҚР Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Қозоғистон Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғловчи кўприк деб билади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Талғат Қалиев «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияси доирасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Афғонистон бизнинг улкан минтақамизнинг бир қисми, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкдир. Халқаро ҳамжамият Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак. Биз бу борада ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда ишлашга тайёрмиз», — деди Талғат Қалиев.

Қозоғистон дипломати Тошкент конференцияси Афғонистондаги кўплаб муаммоли масалалар, жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, аҳоли, биринчи навбатда, аёлларнинг фуқаролик ҳуқуқларига риоя қилиш, иқтисодиётни тиклаш, минтақалараро ҳамкорликка интеграциялашув масалаларига ечим топиш учун долзарб ва самарали платформа эканлигини таъкидлади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар