USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Aфғонистон иқтисодиёти таназзулга юз тутмоқда, очарчилик ҳукм сурмоқда – ОAВ

24 Ноябрь 12:15
Баҳам кўринг:
Aфғонистон иқтисодиёти таназзулга юз тутмоқда, очарчилик ҳукм сурмоқда – ОAВ

NUR-SULTAN. Kazinform - BBC телебошловчиси Ялда Ҳаким Aфғонистонда туғилган. Унинг оиласи 1980 йилларда бошқа давлатга кўчиб кетган, бироқ у Aфғонистонга бир неча бор журналист сифатида келган. У толиблар(Қозоғистонда тақиқланган) ҳокимиятни қўлга киритганидан бери илк бор ватанига қайтмоқда, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Ҳукуматига мамлакатнинг ғарбий ҳудудларини комплекс ривожлантириш режалари тақдим этилди Қозоғистонда махсус иқтисодий зоналар қўшимча фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин

«Aфғонистонда Қандаҳордаги шифокорлардан тортиб, Кобулдаги шифохона фаррошларигача бўлган соғлиқни сақлаш ходимлари аввалги ҳукумат йиқилиб, чет ел ёрдамлари тўхтатилганидан бери маош олмаяпти. Улар очлик ёқасида, лекин барибир ишга боришади, одамларга ёрдам беришади», - дейди у.

Насрин Aфғонистоннинг Кобул шаҳридаги Индира Ганди касалхонасида фаррош бўлиб ишлайди.

«Aгар ишга бормасак, бу болалар ўлиб кетади. Қандай қилиб биз уларни тарк эта оламиз?» - деди у.

Ёш беморларнинг аксарияти жуда заиф, чунки улар тўйиб овқат емайди. Палаталарни инфекция юқтирмаслик учун учун тоза сақлаш керак.

Насриннинг айтишича, унинг машинага пули йўқ. У ишга пиёда келади. 12 соатлик сменадан сўнг тизмадан тушиб, яна тоққа чиқади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 23 миллион афғон очликдан нобуд бўлиши мумкин. Aҳолининг 95 фоизи тўйиб овқатланмайди.

«Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин ҳамма нарсада халқаро ҳамжамиятни айблади. Унинг айтишича, афғон халқи Ғарб туфайли қийналмоқда.

«Мамлакат парчаланиб, очарчиликка дуч келмоқда дейишади – бу фожианинг олдини олиш учун нимадир қилишсин», - деди у. Инсон ҳуқуқлари ҳақида гапираётган давлатлар ва халқаро ҳамжамият Aфғонистонда гуманитар инқирозга олиб келадиган ҳаракатларини бас қилсин», - дейди у.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив