Афғонистон гуманитар ёрдам учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди

None
None
KABUL. Kazinform – Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчиси Алимхон Есенгелдиев Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Аҳмад Жавад Османи билан учрашди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, учрашув давомида томонлар икки мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

«Соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистонга коронавирус пандемияси даврида Афғонистон халқига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди», - дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 20 июнь куни Хайратонда Қозоғистондан Афғонистон Ислом Республикаси халқига гуманитар ёрдамни расмий топшириш бўлиб ўтди.

«Барча санитария-эпидемиология меъёрларига амал қилган ҳолди, 46 вагон гуманитар ёрдам, шу жумладан 1900 тонна ун, 500 тонна макарон маҳсулотлари, 4000 литр кунгабоқар мойи ва 200 минг қути қуюлтирилган сут етказиб берилди.

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари АИР ҳукумати томонидан мамлакатнинг эҳтиёжли ҳудудларига тарқатилди», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар