Афғон аскарлари қурол билан Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Афғонистон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетишди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир гуруҳ афғонистонлик ҳарбий хизматчиларнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтиши юзасидан баёнот берди.

«2021 йилнинг 23 июн куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди. Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди. Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади», - дейилади баёнотда.

ТИВ таъкидлашича, Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш, бетарафликни сақлаш ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик мажбуриятини қатъият билан маълум қилади.

«Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда. Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз», - дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар