Афғон аёлларига истироҳат боғида юриш тақиқланди

None
ASTANА. Кazinform – Кобулдаги истироҳат боғи энди фақат болалар ва эркаклар учун очиқ бўлади, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Мамлакатни бошқараётган Толибон томонидан қўйилган қатъий чекловлар туфайли энди аёлларнинг Кобулдаги боғларга боришига рухсат берилмайди. Яқинда аёлларга пойтахтда бассейн ва спорт залларига кириш тақиқланган эди. Ушбу қоидалар бутун мамлакат бўйлаб амал қилади.

«Толибоннинг ҳозирги сиёсати 20 йил аввалги сиёсат билан бир хил. Биз уларга 21 асрда бу қабул қилиб бўлмайдиган нарса эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз», - дейди фаол Лайло Басим.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар